!!! Speciální stránka pro zadání nové zoo, doplnění či opravu stávajících údajů  !!!  •  !!! Special page for entering a new zoo, addition or correction current info !!!
 
"Jayron" ekomarkazi
 
     
  Тарих Экомаркази  
             XX асрнинг 60 йилларига келиб кўпдан-кўп жониворлар турлари инсон фаолиятининг салбий оқибатлари сабабли йўқолиб кета бошлади. Ноёб турдаги жониворларни бундай фалокатдан қутқаришда Табиат ва Табиий Ресурслар Халқаро Иттифоқи (IUCN)нинг ташкил этилиши муҳим қадам бўлди. Ноёб турдаги жониворларни йўқолиб кетишдан қутқариш борасида қатор қарорлар қабул қилинди ва таклифлар берилди. Бундай қарорлардан бири – уларни махсус кўпайтириш эди. Бу давр давомида бир қатор давлатларда табиатни муҳофаза қилиш бўйича қонунлар қабул қилинди, Умумжаҳон Қизил китобидан ташқари бир давлат миқёсидаги Қизил китоблар тузилди, қирилиб кетиш хавфи остида турган жониворларни кўпайтириш учун парваришхоналар ташкил этилди.
          Ўтган асрнинг 70-йилларида собиқ иттифоқ ҳудудида жайронларни кўпайтириш учун 13 та парваришхона ташкил қилиш ҳақида қарор қабул қилинган эди. Улар жайронларнинг бир неча тури яшаётган ёки аввал яшаган республикаларда – Туркманистон, Озарбайжон, Грузия, Тожикистон, Ўзбекистонда тузилиши назарда тутилган. Амалда жайронларга ихтисослашган 7 та парваришхона ташкил этилди. Ҳозирги кунга келиб фақат бизнинг (кейинчалик “Жайрон” Экомаркази деб ном олган) парваришхонамиз фаолиятини давом этмоқда.
          “Жайрон” Экомарказини ташкил этиб, фаолиятини йўлга қўйиш ишига кўплаб мутахассислар хисса қўшган, аммо унинг асосчилари деб Петров Владимир Михайлович ва Ишунин Григорий Ивановични айтиш мумкин.
          Парваришхонадаги илмий ишларга дастлабки йиллари профессор, таниқли олимлар биология фанлари докторлари проф. А.Г.Банников ва проф. В.Е.Флинт раҳбарлик қилди.
          Аввал Экомарказ “Жайронларни кўпайтириш бўйича Бухоро махсус парваришхонаси” деб номланиб, унинг вазифаси бу ноёб ҳайвон турини кўпайтириш, биологияси ва популяция ресурсларидан рационал фойдаланиш муаммоларини ўрганиш бўлган. Кейинчалик, жайронларни кўпайтириш бўйича ижобий натижаларга эришилгач, парваришхона бошқа ноёб ҳайвон турлари – қулон, сайғоқ, Бухоро буғуси, Пржевальский оти, йўрға тувалоқ, қоплонларни кўпайтириш билан ҳам шуғуллана бошлади. Фаолият доираси кенгайтирилгани ва эришган муваффиятлари салмоғи эътиборга олиниб, 1998 йил 26 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан парваришхонага “Жайрон” Экомаркази деган ном берилди.
          Бугунги кунда “Жайрон” Экомаркази йўқолиб бораётган турдаги жониворларни кўпайтириш, уларнинг биологиясини ўрганиш ҳамда ҳайвонот боғлари ва шахсий коллекциялар билан ноёб турдаги ҳайвонларни алмашиш билан шуғулланади. Ҳозирги даврда Экомарказ жайрон, қулон, Пржевальский оти, Бухоро тоғ қўйи ва бурама шоҳли эчки (морхўр)ни кўпайтириш билан шуғулланмоқда. Илмий бўлим кучи билан жайрон, қулон, Пржевальский оти бўйича тадқиқотлар мониторинги ҳам олиб борилмоқда. Бундан ташқари, хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликдаги илмий ишлар ва ҳамкор ташкилотларнинг грантлари билан мустақил тадқиқотлар олиб борилмоқда.

   
Манба: расмий сайт «Жайрон» Экомаркази (2013)

 
   
WZD - Worldwide Zoo Database
2009 - 2019
Zdroje a autoři: WZD, oficiální stránky ZOO, oficiální tiskové a jiné materiály ZOO (není-li uvedeno jinak); Datum poslední aktualizace: 17. 12. 2019
Sources and authors: WZD, official websites of ZOO, official printed and other matters of ZOO (if it is not stated otherwise); Date of last actualization:17. 12. 2019
Všechny části tohoto webu (včetně obrázků, videí apod.) podléhají copyrightu autorů.   •   All parts of this website (including images, videos, etc.) are subject to copyright of authors.